Ижтимоий тармоқда Наманган вилоятида мультирадар билан жиҳозланган автомобиль беркиниб фаолият юритаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан раддия билдирилди.
Қайд этилишича, мобил радар ҳайдовчиси Наманган шаҳрининг «Ғирвонсой» кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасидан чиқиб келаётган вақтида фуқаролар томонидан тасвирга олиниб, нотўғри маълумот билан ижтимоий тармоққа жойлаштирилган.
“Мобил радар қурилмасида ушбу вақтда ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмаган”, — дейилади хабарда.


