Наманган вилоятининг Давлатобод туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Давлатобод туманида яшовчи Б.С. ва Н.К. 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни фуқаро Э.А.га 20 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Экспертиза хулосасига кўра, 3 дона сариқ рангли металл умумий вазни 298,43 грамм бўлган “992” пробали соф олтин эканлиги қайд этилиб, 222,8 млн сўмга баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


