1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда ота салкам 100 млн алимент тўлади

Ижро ҳужжатига кўра, эркак 2 нафар фарзандига алимент тўлаши керак бўлган.

Наманганда ота салкам 100 млн алимент тўлади

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти Учқўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор шахсдан 2 нафар вояга етмаган фарзанди фойдасига жами 92 миллион сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб берилди.

 

Маълумки, алимент тўловлари фарзандларнинг муносиб тарбия олиши, таълим ва кундалик эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Мажбурий ижро бюроси томонидан алимент қарздорликларини ундириш масаласи доимий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир иш қонун талаблари асосида қатъий чоралар кўрилган ҳолда ҳал этиб келинмоқда.

 

Янги йил байрами арафасида мазкур маблағларнинг ундирилиши фарзандлар ва уларнинг оиласи учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди. Бу эса қонун устуворлиги ва болалар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканининг яна бир яққол тасдиғидир.

 

Мажбурий ижро бюроси томонидан келгусида ҳам алимент тўловлари бўйича қарздорликларга нисбатан қатъий ва таъсирчан чоралар кўрилиши давом эттирилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика