1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда қалбаки доллар сотувчи шахс ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши очилган.

Наманганда қалбаки доллар сотувчи шахс ушланди

 

Наманган шаҳрида қалбаки АҚШ долларлари муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи А.С. ўзига нотаниш шахсдан 2 600 АҚШ долларига сотиб олган жами 52 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик банкноталарини қайта сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика