1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда қоидабузар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

У тест саволларини олиб чиқиб кетган ва интернетда тарқатган.

Наманганда қоидабузар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

 

 

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тест материаллари юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, биология фанидан саволлар акс этган 6153320 рақамли тест топшириқлари китоби 9-август куни Наманган вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли. Мазкур абитуриент тест топшириқлари китобининг 1 варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ кимё фани бўйича тарқалган тест саволлари юзасидан расмий изоҳ берганди. Маълум бўлишича, тест топшириқлари китоби 8-август куни Фарғона вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли. Абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдаланаётгани аниқланган ва далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика