1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда реклама баннери бир кишини босиб қолди

Ҳолат бўйича БП маълумот берди.

Наманганда реклама баннери бир кишини босиб қолди

 

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги катта реклама баннери машина устига қулаб тушгани ва транспорт воситаси ичида одамлар бўлгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 1 май куни Наманган шаҳрида жойлашган реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, ерга тушиши оқибатида бир нафар шахс — 1997 йилда туғилган эркак тан жароҳати олган ва жойида ҳушини йўқотган.

 

Шундан сўнг ён атрофда бўлган фуқароларнинг кўмагида жабрланган шахс дарҳол шифохонага олиб кетилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика