Маълум қилинишича, портлаш пар босими ортиб кетиши туфайли содир бўлган [https://t.me/HShamsutdinov/1069]. Кеча,15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав)да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган. Оқибатда, ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.