1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди

Соф олтин 222 млн сўмга баҳоланган.

Наманганда соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлатобод туманида яшовчи Б.С. ва Н.К. 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни бошқа бир фуқарога 20 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Экспертиза хулосасига кўра, 3 дона сариқ рангли металл умумий вазни 298,43 грамм бўлган «992» пробали соф олтин эканлиги қайд этилиб, 222,8 млн сўмга баҳоланган. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика