1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Консалтинг фирма раҳбари ва иш юритувчиси фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея ва Латвияга юборишни ваъда қилган.

Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

 

Ўзбекистонда ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Наманган шаҳрида фаолият юритувчи консалтинг фирма раҳбари 2001 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилган. Мазкур хизмат эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиниб, олдиндан 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, Наманган шаҳрида фаолият олиб борувчи яна бир консалтинг фирма иш юритувчиси ҳам фош этилди. У ўз танишлари орқали Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқарони Латвия Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳозирги вақтда ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика