1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"Наполи" Осимҳен билан келишолмаяпти

Клуб ва нигериялик ўйинчи ўртасидаги муносабатлар буткул бузилган.

"Наполи" Осимҳен билан келишолмаяпти

 

"Наполи"да клуб раҳбарияти ва жамоанинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Виктор Осимҳен ўртасидаги можаро келиб чиқди.

 

Мутасаддилар нигериялик ҳужумчини А Серия қайдномасидан чиқариб, унинг рақамини янги форвард Ромелу Лукакуга бериб юборди. Манбанинг таъкидлашича, клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар буткул бузилган.

 

"Наполи" Виктор Осимҳен трансферидан пул ишлаб олишга ҳаракат қилганди. Ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида 25 ёшли ўйинчи "Челси"нинг катта таклифини рад этди ва Англияга кўчиб ўтишдан бош тортди.

 

Агар клуб Осимҳенни ўйнатмаса, машҳур чарм тўп устасида Араб мамлакатлари таклифини қабул қилиш варианти бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика