Аризонанинг чангли чўлида ғайриоддий транспорт воситаси — келажакдаги ой миссияси учун бошқариладиган ровер синовдан ўтказилмоқда. У NASA томонидан “Артемида” дастури учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, космонавтларнинг узоқ юришларини ва асосий ой базасидан узоқда лагер қилишни ўз ичига олади.
Автомобил ноёб шасси тизимини олган, унда ҳар бир ғилдирак алоҳида бошқарилади ва ўз суспензиясига эга. Шунинг учун уни кўтариш мумкин. Ровер жойида айлана олади, ён ва диагонал бўйлаб ҳаракатланиши, турли ўлчамдаги тошлар устида юриши ҳамда жуда тик бўлмаган қияликларни забт этиши мумкин.
Ойга саёҳатлар бир неча кунга мўлжалланганлиги сабабли, ровернинг ичида асосий яшаш шароитлари, жумладан, ётоқхона, музлаткич ва ҳожатхона мавжуд. Биринчи синов давомида бир гуруҳ синовчилар уч кун-у икки тун ичкарида бўлиб, чўл бўйлаб ҳаракатланишди ва турли геологик тадқиқотлар олиб боришди. Тахминларга кўра, ровер “Артемида” дастурининг учинчи қисми доирасида Ойга чиқади.


