
Қарши шаҳри жамоаси бугунгача Ҳиндистон клубларига қарши атиги битта учрашув ўтказган. Ушбу ўйин 2011 йилда бўлиб ўтган. Унда жамоа Ҳиндистоннинг «Демпо» клуби билан ОФК кубогининг гуруҳ босқич ўйинларида тўқнаш келган. Ўшанда «аждарлар» ҳар икки баҳсда ғалаба қозонган эди.
Ҳиндистонда ўтказилган дастлабки ўйинда қаршиликлар 4:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, ўз майдонида рақиб дарвозасига жавобсиз тўққизта гол урган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол мухлисларига ўйинни стадионда томоша қилишга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Жамшид Амиров


