1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Насаф» ОФК кубогида қанча пул ишлаши маълум бўлди

ОФК кубоги доирасида Қаршининг "Насаф" клуби 22 сентябрь куни ўз майдонида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг минтақалараро финалига йўлланма олди.

«Насаф» ОФК кубогида қанча пул ишлаши маълум бўлди

 

 

Мусобақа регламентига кўра, Қарши жамоаси ҳозирги босқичга қадар 100 минг АҚШ доллари ишлаб олди. "Насаф" ОФК кубогининг кейинги босқичида Гонконгнинг "Ли Ман" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин 20 октябрь куни Қарши шаҳрида ўтказилади. Қаршиликлар ушбу рақибни мағлуб этса, финалчи сифатида 750 минг АҚШ долларига эга бўлади.

 

Финалнинг иккинчи йўлланмаси учун Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" ҳамда Кувайтнинг "Кувайт СК" клуби майдонга тушади. "Насаф" "Ли Ман" клуби устидан ғалаба қозонса, ҳал қилувчи учрашувни 5 ноябрь куни ушбу жуфтлик ғолибига қарши ўтказади. Ғолиб бўлган жамоа  1 ярим миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот соҳиби бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Насаф" "Моҳун Баган" клубини 6:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика