1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

НАТО Косовага қўшимча куч юборади

Сабаби минтақада вазият кескинлашган.

НАТО Косовага қўшимча куч юборади

 

НАТО минтақа шимолида хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашгани фонида  Косовога қўшимча бўлинмалар юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. 

 

Қайд этилишича, Шимолий Атлантика кенгаши Косовога “вазиятни ҳал қилиш учун қўшимча кучларни юборишга рухсат берган”.

 

Шу билан бирга, қўшимча кучларнинг сони ва қайси давлатлардан жалб этилиши кўрсатилмаган.

 

КФОР НАТО бошчилигидаги халқаро куч бўлиб, Косовода барқарорликни таъминлаш учун масъул, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1999-йил июндаги резолюциясига мувофиқ тузилган. Айни пайтда тинчликпарвар кучлар сони 4300 нафарни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида 500 га яқин турк баталёни НАТО контингентига қўшимча куч сифатида Косовога келган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика