1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

НАТО саммити олдидан Вилнюс қалъага айлантирилди

Альянсдаги иттифоқчилар Литвага Patriot, Nasams тизимлари, қирувчи самолётлар ва кўп миқдорда аскарларни жойлаштирмоқда

НАТО саммити олдидан Вилнюс қалъага айлантирилди

 

Reuters маълумотларига кўра, Литвада бўлиб ўтадиган НАТО саммити олдидан Вильнюс мудофааси кескин кучайтирилмоқда. Унга кўра, альянсдаги 16 иттифоқчи 1000 га яқин аскар юборди, деб ёзади агентлик. Кўпчилик, шунингдек, Болтиқбўйи мамлакатларида учрамайдиган илғор ҳаво мудофаа тизимларини ҳам тақдим этди.

 

«Байден ва 40 та давлат раҳбарлари келганида осмонимизни ҳимоясиз қолдириш масъулиятсизликдан ҳам кўпроқ бўлади», — деди Литва президенти Гитанас Науседа.

 

Германия баллистик ва қанотли ракеталарни ёки жанговар самолётларни тутиб олиш учун фойдаланиладиган 12 та Patriot комплексларини жойлаштирди. Испания Nasams ҳаво мудофаа тизимини, Франция Sezar ўзиюрар қуролларини этказиб берди. Франция, Финляндия ва Дания Литвада ҳарбий самолётларни жойлаштирмоқда, Буюк Британия ва Франция эса учувчисиз учоқларга қарши мудофаа воситаларини етказиб бермоқда, деб ёзади Reuters.

 

«Литва биздан саммитни ҳимоя қилишни сўради, НАТО ҳам Германиядан ёрдам сўради. Бу бизнинг жавобимиз», - деди Патриотларни жойлаштириш қўмондони Стеффен Лиеб.

 

Маълумот учун, 11-12 июль кунлари Вилньюсда НАТО саммити бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика