1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган илк ўзбек аёл боксчига айланди

Ҳамидова Олимпиада чемпиони бўлган туркиялик Бусеназ Сурменелини йирик ҳисобда мағлуб этган.

Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган илк ўзбек аёл боксчига айланди

Остонада бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубогида Навбаҳор Ҳамидова финал жангида Олимпиада чемпиони ва уч карра жаҳон кубоги ғолиби туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

 

Мазкур ғалаба орқали Ҳамидова аввалги икки мағлубият учун муносиб реванш олди. У бундай йирик мусобақада олтин медаль олган илк ўзбекистонлик аёл боксчига айланди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медали билан якунлади. Феруза Казакова, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова ва Олтиной Сотимбоева бронза медалларига сазовор бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика