1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Навоий вилоятининг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

07:52 / 23.10.2023

1.6k

Навоий вилоятининг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Навоий вилоятининг иккита туманига янги ҳокимлар тайинланди

Бу ҳақда вилоят ҳокими тегишли қарор қабул қилган.

 

Бугун Навоий вилоятининг Хатирчи ва Қизилтепа туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокими тегишли қарор қабул қилган.

 

Вилоят ҳокимининг қарори билан Хатирчи тумани ҳокими лавозимига Умижон Адизов тайинланган. У бугунги кунга қадар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Шунингдек, ушбу қарор билан вилоятнинг Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига Бекзод Бобомуродов тайинланган. У ушбу лавозимга қадар, 2020 йил октябрь ойидан буён Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

Маълумот учун, Хатирчи туманининг собиқ ҳокими Сайфиддин Низомов 2023 йил 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лавозимидан олинганди. Қизилтепа туманининг аввалги ҳокими Улуғбек Файзиев эса вилоят ҳокимининг қарори билан лавозимдан озод этилган.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика