1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоий халқаро аэропортида йўловчи ташиш ҳажми йилига 150 минг нафарга етказилади

Президент қарорига кўра, 2030 йилгача парвозлар сони ва юк ташиш кўрсаткичлари ҳам сезиларли оширилади.

Навоий халқаро аэропортида йўловчи ташиш ҳажми йилига 150 минг нафарга етказилади

 

Президентнинг 2026 йил 9 февралдаги ПҚ–50-сон қарорига мувофиқ, Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва унинг транспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича янги мақсадлар белгиланди.

 

Қарорга кўра, 2030 йилга бориб аэропортда амалга ошириладиган парвозлар сони 2,3 баробар оширилиб, йилига 7 мингтага етказилади. Шу билан бирга, йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга, юк ташиш ҳажмини эса 45 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ “Uzbekistan Airports” АЖнинг марказлашган оператив бошқарув тизимидан ажратилади ва унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади. Бу эса аэропорт бошқарувининг мустақиллигини ошириш ва самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилади.

 

Янги тартибга кўра, аэропорт ижро этувчи органига ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини кенгайтириш, қўшимча хизмат турларини жорий этиш ҳамда авиақўлғили қуйиш ва сақлаш хизматлари учун халқаро бозор талабларига мос тарифларни мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

 

Мазкур чора-тадбирлар Навоий аэропортини минтақадаги муҳим логистика ва транспорт марказларидан бирига айлантиришга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика