Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида эркак марказий поликлиника биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида содир бўлганлиги ҳақида маълумот олинган. Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
“Натижалари ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар эълон қилинади”, — дейилади хабарда.


