Навоий вилоятида қўлбола усулда тайёрланган портловчи моддаларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро К.Ҳ.га олтин конларида ноқонуний равишда олтин заррачалари мавжуд қумларни қазиб олишда портлатиш ва олтин қазиб олиш ишларига “шерик” сифатида қўшиш эвазига портловчи моддалардан қўлбола усулда тайёрланган 14 дона қурилмани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий моддаларнинг, портлаш воситаларининг ёки портлаш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.


