1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда ичида 47 нафар одам бўлган автобус ағдарилиб кетди

2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Навоийда ичида 47 нафар одам бўлган автобус ағдарилиб кетди

Бугун, 5 январ куни Навоий вилояти Томди туманида салонида 47 нафар йўловчиси бўлган автобусни бошқариб бораётган ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Навоий вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, ZHONG TONG BUS русумли (техник жиҳатдан соз бўлган) автобусни Зарафшон—Навоий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган фуқаро Ш.X. (ҳайдовчи 17 йиллик стажга эга) руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилиб, ЙТҲ содир этган.

 

Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика