1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда ис газидан заҳарланган оиланинг омон қолган аъзоларини кўргани ҳоким борди

Кармана туманида бир оила ис газидан заҳарланиб, ота ва бола вафот этган, аёл ва чақалоғи шифохонада эди.

Навоийда ис газидан заҳарланган оиланинг омон қолган аъзоларини кўргани ҳоким борди

 

Аввалроқ, жорий йилнинг 18 декабрь куни бир оиланинг аъзолари ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса натижасида ота ва вояга етмаган фарзанди воқеа жойида вафот этган. Аёл ва яна бир фарзанд эса заҳарланиш ташхиси билан Кармана туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум ота ва боланинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида содир бўлгани аниқланган. Ҳозирда жабрланган аёл ва вояга етмаган фарзандининг аҳволи ўртача, уларга малакали шифокорлар томонидан барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда ва ҳолати доимий назоратга олинган.

 

Кармана туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаев тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. Шунингдек, мутасадди ташкилотларга ушбу оила ҳолидан доимий хабардор бўлиб бориш ва зарур кўмакларни кўрсатиш бўйича топшириқлар берди.

 

Туман раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари, яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдириб, оғир йўқотиш муносабати билан таъзия изҳор этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика