1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиноий гуруҳ томонидан давлат захирасидаги ерлар саноат майдонига айлантирилиб, тонналаб руда ва кимёвий моддалар қазиб олинган.

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ва уни кимёвий усулда қайта ишлаш билан шуғулланган шахсларга қарши тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида давлат захирасидаги ерлар ҳисобидан фойдаланиб, яширин тарзда фаолият юритган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

 

Аниқланишича, ноқонуний олтин савдосига ихтисослашган ушбу жиноий гуруҳ таркибига хорижий давлат фуқаролари ҳам жалб этилган. Улар солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган ҳолда фаолият олиб борган. Гуруҳга Кармана туманида спорт йўналишига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари бошчилик қилгани маълум бўлди.

 

Тезкор тадбир давомида 17,2 килограмм олтин ва кумуш қоришмаси, 20 килограмм ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 килограмм бойитилган кўмир, шунингдек, 280 тоннадaн ортиқ қум ва руда мусодара қилинди. Бундан ташқари, 230 литр махсус кимёвий моддалар, олтин ажратиб олишга мўлжалланган лаборатория ускуналари, махсус идишлар, газ баллонлари ва бошқа техник воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

 

Тергoв жараёнида олтинни ажратиб олиш учун сунъий равишда яратилган, кимёвий моддалар билан тўлдирилган 4 та ҳовуз аниқланиб, 1 гектар ер майдони ноқонуний равишда саноат ишлаб чиқариш ҳудудига айлантирилгани маълум бўлди. Ҳозирда барча ашёвий далиллар экспертизага юборилган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика