Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Кармана туманида боғча тарбиячиси тарбияланувчини калтаклагани ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача таълим агентлиги мазкур хабар юзасидан муносабат билдирди.
Ҳолат Кармана тумани «Кумушкон» МФЙдаги давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир этилган. Шу боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси С.Ю. болага нисбатан қўпол хатти-ҳаракат қилган.
Ҳозирда туман ички ишлар идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“С.Ю.нинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдор деб топилган шахсларга тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз”, — дейилади расмий хабарда.


