1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийдаги олтин кони шахтасидан 30 ёшли эркакнинг жасади топилди

Эркак шахтага олтин моддаси бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш мақсадида борган.

Навоийдаги олтин кони шахтасидан 30 ёшли эркакнинг жасади топилди

 

Навоий вилоятидаги "Зармитан" олтин конига қарашли ёрдамчи шахтадан 30 ёшли эркакнинг жасади топилди. Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Навоий вилоят ИИБ Тергов бўлинмаси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

 

Аниқланишича, Навоий вилояти Хатирчи тумани Бахшижар маҳалласи Қанғли қишлоғида яшовчи Н.O, 2023 йилнинг 25 декабрь куни Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти Жанубий кон бошқармасига қарашли Зармитан кони ер ости шахтасидан, таркибида олтин моддаси бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш мақсадида борган.

 

2024 йилнинг 15 январь куни соат 19:00 ларда, шахтадан чиқиш учун арқон билан чиқаётган вақтида, арқон узилиб кетиши оқибатида Н.O. чукурлиги 10-15 метрлик пастлик томон тушиб кетган ва оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Н.O.ning олган тан жароҳати буйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят ИИБ НКМК ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика