1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Навоийлик 6 фуқаро олтин кукунини пулламоқчи бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоийлик 6 фуқаро олтин кукунини пулламоқчи бўлди

 

Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки нафар фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар уларнинг ишончига киргани ва 50 минг АҚШ доллари эвазига 11,5 кг олтин кукунини сотишини маълум қилган. Шунингдек, улар олтинни Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришларини айтганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Унга кўра, Самарқанд тумани "Янгиобод" МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида 6 нафар шахслар ариза муаллифларига 11,575 кг олтин кукунини 50 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика