1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нефть нархи энергия таъминотининг қисқариши туфайли кўтарилмоқда

Brent нефти бир баррели жума куни биржада 105,12 доллардан сотилмоқда.

Нефть нархи энергия таъминотининг қисқариши туфайли кўтарилмоқда

 

Пайшанба кунги сўнгги аукционда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррель нархи 106,78 долларга етди ва кунни 103,86 доллар даражасида якунлади.

 

22 июль соат 09.15 ҳолатига кўра, эталон нефть нархи 1,21 фоизга ошиб, бир баррели 105,12 долларни ташкил қилди. WТI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи 97,53 долларни ташкил этди.

 

Нархларнинг ошиши давом этаётган геосиёсий хатарлар ва россия энергетика ресурсларига қарши санкциялар фонида жаҳон нефт етказиб беришнинг қисқариши ҳақидаги хавотирлар билан боғлиқ.

 

Осиёда ўсиб бораётган талаб ва июнь ойида Ҳиндистонда бензинга бўлган рекорд талаб ҳам нефт нархининг ошишига ёрдам беради. Бироқ нархларнинг ўсишига дунёдаги энг йирик нефть истеъмолчиларидан бири бўлган АҚШда талабнинг пастлиги, шунингдек, доллар билан боғлиқ вазият ва иқтисодий таназзулдан қўрқувнинг кучайиши тўсқинлик қилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика