1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Нефтчи" Ўзбекистон Суперлигаси чемпионига айланди

Фарғона жамоаси мавсум якунланишидан бир тур олдин ғалабани нақд қилди.

"Нефтчи" Ўзбекистон Суперлигаси чемпионига айланди

 

 


Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсумида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Жамоа 29-турда «Қизилқум» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди.

Мазкур чемпионлик «Нефтчи» учун тарихий аҳамиятга эга. Клуб сўнгги бор 2001 йилда мамлакатнинг энг кучли жамоаси сифатида мусобақани якунлаган эди. Ўтган 24 йиллик танаффусдан сўнг фарғоналиклар яна пешқадамликка қайтди.

Учрашувда мезбонлар сафида Алишер Одилов, Жамшид Искандеров ва Иброҳимхалил Йўлдошев гол урган бўлса, «Қизилқум»нинг ягона жавоб голига Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Ушбу натижадан кейин «Нефтчи» 64 очкога эга бўлиб, иккинчи ўриндаги 59 очколи «Пахтакор»дан ўзиб кетди ва чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритди.


Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика