1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Непалда самолёт қулаб тушди (видео)

Оқибатда бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Непалда самолёт қулаб тушди (видео)

 

Непалда “Yeti Airlines” авиакомпаниясининг ATR 72 йўловчи самолёти Катмандудан Похарага учаётган вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент» нашри ёзмоқда.

 

Лайнер Похара аэропортига қўнишдан олдин қулаб тушган ва ёниб кетган. Самолёт бортида 72 киши — 68 йўловчи, жумладан, олти нафар бола ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.

 

Маълумотларга кўра, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Ҳозиргача 16 кишининг жасади топилди. 

 

Йўловчилар орасида 10 нафар хорижлик — беш нафар Ҳиндистон фуқароси, бир нафар ирландиялик, икки нафар Жанубий Корея фуқароси ва тўрт нафар россиялик бўлган. Россиянинг Непалдаги элчихонаси аллақачон ватандошларининг ўлимини тасдиқлаган.

 

Непал бош вазири Пушпа Камал Даҳал ҳодиса юзасидан ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини чақирди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика