1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Непаллик альпинист Эверест чўққисини 31 марта забт этди

Ками Рита Шерпа Эверестни 31 марта забт этиб рекордини янгилади.

Непаллик альпинист Эверест чўққисини 31 марта забт этди

Непаллик машҳур альпинист Ками Рита Шерпа дунёнинг энг баланд нуқтаси — Эверест чўққисига 31 марта муваффақиятли кўтарилиб, ўзига тегишли бўлган рекордни янгилади.

 

"Seven Summit Treks" компанияси экспедиция директори Чҳанг Дава Шерпанинг сўзларига кўра, тарихий кўтарилиш 2025 йил 27 май куни тонгги соат 04:00 атрофида амалга оширилган. Ушбу муваффақият, Ками Рита Шерпанинг альпинистик фаолиятидаги навбатдаги йирик ютуғи сифатида қайд этилмоқда.

 

Сўнгги икки йил ичида у ҳар бир мавсумда икки мартадан Эверестни забт этиб, умумий кўтарилишлар сонини 30 тага етказганди. Бу сафарги юриш давомида у Ҳиндистон армиясининг Эверест экспедициясига етакчилик қилган.

 

Альпинист Ками Рита Шерпа 1970 йил 2 январда туғилган. У тоғ ҳаётига ёшликдан ошно бўлган ва 1994 йилда илк бор Эверестга кўтарилган. Ўшандан бери тоғлар билан дўстликда яшаб келмоқда. Фақат Эверест эмас — у дунёнинг энг қийин ва хавфли тоғларидан ҳисобланган К2 ва Лхотсега бир мартадан, Манаслуга уч марта, Чо Ою чўққисига эса саккиз маротаба муваффақиятли чиққан.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика