1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нетаняху БМТда нутқ сўзлаганда залда Ўзбекистон ҳам бўлмаган

Исроил Бош вазири БМТда нутқ сўзлаганда зални тарк этганлар ва залда бўлмаганлар рўйхати эълон қилинди.

Нетаняху БМТда нутқ сўзлаганда залда Ўзбекистон ҳам бўлмаган

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхунинг БМТдаги нутқи давомида 77 та давлат делегацияси залда бўлмаган ёки чиқиб кетган. Бу ҳақида Исроил расмийси маълум қилди.

 

Делегациялар орасида Исроил қўшнилари – Миср, Иордания, Ливан ва Сурия, шунингдек Эрон, Туркия ва Саудия Арабистони ҳам бор. Расмийлар таъкидлашича, айримлари шунчаки эрталабки мажлисга келмаган, Нетаняхунинг нутқи эса кун тартибида биринчилардан бўлган.

 

Масалан, Покистон делегацияси нутқ бошланишида зални тарк этди, аммо ташқарида қолиб кузатган. 

 

Шу билан бирга, Баҳрайн ва БАА – 2020 йилги «Абрам» келишувининг имзочилари – залда қолиб, нутқни тинглашни маъқул кўришди. Бу Исроил билан муносабатларда совуқчилик бўлишига қарамай кузатилди.

 

Нетаняхунинг нутқидан кўра залнинг бўшаб қолиши халқаро ва араб матбуотида асосий воқеа сифатида кенг ёритилди. Исроил эса қатнашмаган ёки чиқиб кетган 77 давлатнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари ҳам бор.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика