Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху 11 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Вашингтонда учрашади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувнинг асосий мавзуси АҚШ ва Эрон ўртасида олиб борилаётган музокаралар, хусусан, Эроннинг ядро дастури ва унинг минтақадаги таъсири билан боғлиқ масалалар бўлади.
Нетаньяху офиси баёнотига кўра, Исроил Бош вазири музокараларда Эроннинг баллистик ракета дастури ва унинг минтақадаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашини чеклаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.
Учрашув АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик жараёнлар фонида ўтказилмоқда. Хусусан, Маскатда ўтказилган билвосита музокаралар натижалари юзасидан айрим маълумотлар ошкор бўлган ва томонлар бу борада ўз позицияларини билдирган.


