Бразилиялик ҳужумчи Неймар Саудия Арабистони чемпионатини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Спорт.эс» нашри хабар берди.
Манбага кўра, Неймар 2026 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишга муносиб тайёргарлик кўриш учун келаси мавсум якунида Бразилиянинг «Сантос» клубига қайтиш ниятида.
Қайд этилишича, Неймарнинг атрофидагилар у «Ал-Ҳилол» билан тўрт йиллик эмас, балки бир йиллик шартнома имзолаганини таъкидламоқда.
Шунингдек, Неймар ЖЧ-2026 бошланишидан бир йил аввал «Сантос»га клубга қайтиш илтимоси билан шахсан мурожаат қилгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзги трансфер ойнасида «Ал-Ҳилол»га ўтган эди. Жорий мавсумда Неймар клуб сафида учта ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди.


