1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нидерландия мактаб ўқувчиларига мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлади

Бироқ айрим ўқувчилар учун истиснолар кўзда тутилган.

Нидерландия мактаб ўқувчиларига мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлади

 

Нидерландияда мактаб ўқувчиларининг мобил телефонлардан фойдаланиши тақиқланади. Ҳукумат сайтида ёзилишича, тақиқлов 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради

 

Телефонлар билан бирга, дарсларда смарт-соатлар ва планшетлардан фойдаланиш ҳам ман этилади.

 

Фақат бу қурилмалар керак бўладиган рақамли саводхонлик дарслари ҳамда соғлиғи ёки ногиронлиги сабабли бу қурилмалардан фойдаланиши шарт бўлган ўқувчилар учун истиснолар кўзда тутилган.

 

Мактаблар тақиқлов бўйича аниқ қоидаларни ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар билан ўзаро келишган ҳолда белгилаб олиши мумкин.

 

“Мобил телефонлар деярли ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бўлишига қарамасдан, уларга синфхоналарда ўрин йўқ. Ўқувчилар диққатларини жамлаш ва яхши таҳсил олиш имкониятига эга бўлишлари лозим.

Илмий тадқиқотлардан биламизки, мобил телефонлар таълим жараёнини бузади”, — дейди Нидерландия таълим, маданият ва фан вазири Робберт Дейкграаф.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика