Нигерияда байкерлар машҳур карнавалида йўлдан чиқиб кетган автомобил параддан завқланаётган бир гуруҳ одамларни уриб юборди. Оқибатда камида 14 киши ҳалок бўлди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, тезликни ошириб юборган ҳайдовчи рулни бошқара олмай қолган.
Маълумот ўрнида, биринчи марта 2004 йилда Калабар портида ўтказилган ушбу карнавал бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилади. Бир ой давом этадиган тадбир ташкилотчилари уни Африкадаги энг катта кўча кечаси деб аташади. Карнавалда маҳаллий машҳур одамлар иштирок этади. Улардан баъзилари карнавал либосларини кийиб, мотоциклда турли трюклар ижро этишади.
Полиция ҳайдовчининг маст эканлигини аниқлади ва у ҳибсга олинди. Жароҳатланган 15 ёшли боланинг отаси ҳайдовчи пулни йўлга ташлагани ва одамлар пулни олмоқчи бўлганида, аянчли ҳолат юзага келганини айтган.
Штат губернатори Бен Аяде баёнотига кўра, ҳукумат ҳозирда автомобиль карнавал майдончаларига кўплаб тўсиқлардан қандай ўтиб кетганини текширмоқда.


