Нигерия шимоли-маркази Коги штатидаги йирик йўлда бензин ташувчи танкер портлаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди.
Полиция вакилининг айтишича, юк машинасининг тормози ишламай қолган ва у катта йўлни тўсиб турган машина билан тўқнашган. Воқеа содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари қурбонларнинг шахсини аниқлаш устида ишламоқда.
Коги мамлакатдаги энг хавфли жойлардан бири ҳисобланади. Сентябр ойида ҳам худди шундай тўқнашув оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.


