Нигериянинг Нигер штатида жойлашган Ст. Марйъс католик мактабига қуролланган шахслар эрта тонгда ҳужум қилиб, 303 нафар ўқувчи ва 12 нафар ўқитувчини олиб кетди. Маҳаллий черков раҳбарияти воқеадан сўнг ўтказилган қайта рўйхат орқали аввалги маълумотлар янгилангани, болалар 10–18 ёш оралиғида экани ва уларнинг аксарияти ётоқхоналарда бўлганини билдирди. Бу ҳақда NBC news хабар бермоқда.
Ҳужум пайтида айрим ўқувчилар қочишга уриниб, яна 88 нафари йўл-йўлакай қўлга олингани маълум қилинди. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, мактаб яқинида расмий хавфсизлик кучлари бўлмаган, фақат маҳаллий қўриқчилар навбатчилик қилган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ҳукумат воқеани кескин қоралаб, ҳарбийлар ва полиция кучларидан иборат махсус гуруҳларни ҳудудга юборган. Қидирув ишлари кенгайтирилган бўлсада, ўқувчиларнинг қаерга олиб кетилгани номаълумлигича қолмоқда. Расмийлар оилаларга тинчлик ва сабот тилаб, тергов давом этаётганини маълум қилди.
Нигерия сўнгги йилларда мактабларни нишонга олган қуролли гуруҳлар фаолияти билан курашиб келмоқда. Мутахассислар бундай ҳужумлар ортида эътибор қозониш ва моддий талаблар ётишини айтмоқда. Аҳоли эса яна юзлаб оилалар тақдири хавф остида қолганидан чуқур хавотирда.


