1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нигерияда масжидга уюштирилган ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди

Қуролланган гуруҳ масжидга бостириб кириб, одамларни ўққа тутган.

Нигерияда масжидга уюштирилган ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди

Нигерия шимоли-ғарбидаги Малумфаши туманида жойлашган Унгуван-Мантау шаҳрида 19 август куни бомдод намози вақтида қуролланган шахслар масжидга ҳужум уюштирди.

 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, воқеа оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, 60 нафар фуқаро эса ўғирлаб кетилган.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, Reuters хабар бермоқда, дея ёзади media.az нашри.

 

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, жангарилар мотоциклларда келиб, одамларга қарата ўқ узган ва кейин қишлоқ бўйлаб юриб, яна тинч аҳолига ҳужум қилган. Шунингдек, улар бир нечта уйларни ёқиб юборган.

 

Кацинa штати полицияси вакили Абубакар Содиқ Алиюнинг таъкидлашича, хавфсизлик кучлари ҳужумчиларни қўлга олишга муваффақ бўлган ҳамда икки қишлоққа режалаштирилган ҳужумларнинг олди олинган. Бироқ ҳужумчилар Мантау орқали қочиб, яна одамларни нишонга олган.

 

Мутаҳассисларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда Нигерия шимоли-ғарбида жиноий гуруҳлар қишлоқлар ва асосий йўлларга ҳужум қилиб, одамларни тўлов эвазига ўғирлаш, фермерлардан пул ундириб олиш каби жиноятлар билан шуғулланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика