Нигерия жанубида жойлашган Имо штатидаги ноқонуний нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз берди. Оқибатда 100 киши ҳалок бўлган.
Олдинроқ Ғарб ОАВлари иккита ёқилғи сақлаш омборининг ёниши натижасида юзага келган портлаш натижасида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Расмийлар ҳодисага алоқадор икки кишини қидирмоқда. Шунингдек, портлашдан кейин Нигерия нефт вазирлиги нефт саноатидаги ноқонуний фаолиятга қарши курашда кўпроқ ҳаракат қилишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерия ҳукумати мамлакат бир йил ичида ноқонуний фаолият туфайли нефт даромадидан камида 3 миллиард доллар йўқотганини маълум қилганди.


