Нигериянинг Кано штатида йўловчи қайиғининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ББС маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берган.
Қайиқ дарё бўйлаб Бадау аҳоли пунктидан Багвай аҳоли пункти томон кетаётган бўлиб, уларнинг орасидаги масофа тахминан 5 километрни ташкил қилади.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қайиқ ҳаддан ташқари юкланган – унда 50 га яқин одам диний маросимга кетаётган бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Ҳозиргача 29 кишининг жасади топилган, 7 киши қутқарилди, қолганлар бедарак йўқолгсн деб ҳисобланмоқда.
Аввалроқ Нигерияда Нигер дарёсида қайиқнинг ағдарилиши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, яна 98 нафар йўловчи бедарак йўқолган эди.
Бундан олдин Конгода қўлбола ясалган кема дарёда ҳалокатга учраган эди. Бунинг оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 69 киши бедарак йўқолган.
Насиба Тўхтаева


