Жаҳон

Конгода  кема  ҳалокатга учради

Конгода қўлбола ясалган кема  дарёда ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида 51 киши ҳалок бўлди,  69 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда France  24 телеканали маълум қилди.

Конгода  кема  ҳалокатга учради

 

Конго Демократик Республикаси Монгала провинцияси губернатори матбуот котиби Нестор Магбадонинг сўзларига кўра, йўқолганлар сони қайиқнинг сиғимига қараб баҳоланган. Кема бир-бирига боғлаб қўйилган тўққизта ёғоч канолардан иборат эди.

 

Магбадонинг айтишича, 39 киши тирик қолган. Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда.

Фалокат сабаби тунда об-ҳавонинг ёмонлашгани бўлиши мумкин. Вилоят ҳокимияти уч кунлик мотам эълон қилди.

 

Бир неча кун олдин Конгода 11 киши Танганйика кўлида қайиқ ағдарилиши оқибатида чўкиб кетган эди. 62 киши қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган.

 

Бундан аввал Татаристонда самолёт қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилинган эди.

 

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"