1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Николай Валуевнинг Марказий Осиёга таҳдид қилган видеоси сунъий интеллектда яратилгани тасдиқланди

Валуев видеога алоқаси йўқлигини таъкидлаб, асл материал «Воин» марказидаги табрик видео асосида сунъий интеллект билан ўзгартирилганини билдирди.

Николай Валуевнинг Марказий Осиёга таҳдид қилган видеоси сунъий интеллектда яратилгани тасдиқланди

 

Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси интернетда тарқалган Николай Валуевга тегишли видео ёлғон ва деэпфейк эканини расман тасдиқлади. Видеода депутат постсовет республикаларига “махсус операциялар” ҳақида гапиргани кўрсатилган эди. Бу ҳақда kz.kursiv нашри хабар берди.

 

Маълум қилишича, видеони яқиндан кўриб чиқишда юз ифодалари ва лаб ҳаракатлари айтилган сўзларга мос келмаслиги аниқланди – бу классик нейрон тармоқ ёрдамида яратилган деэпфейк белгиси ҳисобланади.

 

Николай Валуев ўзи ҳам видеога ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб, унинг аслида “Воин” марказидаги табрик видеосидан фойдаланиб сохта видеони яратилганини билдирган. Депутат сунъий интеллект технологиясининг тез ривожланишидан хурсанд эканини, аммо бундай контентни тарғиб қилувчи шахслар халқаро ишонч ва дўстона алоқаларга зарар етказиш мақсадида ҳаракат қилганини билдирган.

 

Қозоғистон Сенати спикери Маулен Ашимбаев ижтимоий тармоқларда деэпфейклар муаммосига эътибор қаратиб, бундай контент яратганларни жазолашга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика