1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нилов: “Мигрантлар муаммо эмас, ечим билан келиши керак”

Россияга кираётган мигрантлар учун тиббий талаблар кучайтирилиши мумкин.

Нилов: “Мигрантлар муаммо эмас, ечим билан келиши керак”

Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Ниловнинг маълум қилишича, Россияга ишлаш учун келаётган хорижликларга нисбатан тиббий талаблар кучайтирилиши мумкин. Унга кўра, мигрантлар мамлакатга киришда бир қатор касалликлар бўйича соғломлик маълумномасини тақдим этиши шарт бўлади.

 

Нилов бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берган. У илгари сурган таклифга кўра, хорижликлар ОИВ, B ва C гепатити, сил, сифилис каби касалликлардан холи эканини тасдиқловчи тиббий ҳужжат, шунингдек, организмида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар йўқлигини кўрсатувчи тест натижаларини тақдим этиши керак бўлади.

 

“Россияга келган чет элликлар бу ерга ўз муаммоларини эмас, балки бизнинг муаммоларимизни ҳал қилиш учун келишлари керак”, — деди депутат.

 

Унинг айтишича, қонун лойиҳаси аллақачон Давлат Думаси муҳокамасига тақдим этилган. Таклиф қабул қилинса, тегишли ҳужжатларсиз мигрантларга Россия ҳудудига киришга рухсат берилмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика