БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Пекин олимпиадаси олдидан барча давлатлардан Олимпия ярашувига амал қилишни сўради. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти маълум қилди. > “Низолар ва тарангликлар тарқалаётган бир вақтда олимпия ярашуви келишмовчиликларни енгиб ўтиш ва барқарор тинчликка йўл топишга > имкониятни тақдим этади. Барчани 2022 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари пайтида ярашувга амал қилишга ҳамда улар > ўтказилаётган даврда душманлик ҳаракатларини тўхтатишга чақираман”, — дейилади хабарда. Маълумот ўрнида: Пекинда қишки олимпия ўйинлари 4 февралдан 20 февралгача, Паралимпия ўйинлари 4-13 март кунлари ўтказилади.