1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди

Умумий соврин жамғармаси 1,2 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мусобақа дунёнинг энг нуфузли шахмат турнирларидан бири ҳисобланади.

Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди

 

 

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зеэ шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича 2026 йилги Tata Steel Chess турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди. Умумий соврин жамғармаси 1,2 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган мусобақа дунёнинг энг нуфузли шахмат турнирларидан бири ҳисобланади.

 

Мастерс гуруҳи доирасидаги 13-тур учрашувида Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригаиси устидан ғалаба қозониб, очколари сонини 9 тага етказди. Ушбу натижа унга турнир жадвалида якка пешқадам сифатида биринчи ўринни таъминлади ва чемпионликни расман кафолатлади.

 

Турнир давомида Нодирбек бир қатор кучли рақиблар устидан муҳим ғалабаларга эришди. Хусусан, у жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, германиялик Винсент Кеймер ва Маттиас Блуэбаумни мағлуб этди. Шунингдек, бир нечта учрашувлар дуранг билан якунланди, фақат битта партияда мағлубият қайд этилди.

 

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов аввалги йилларда ҳам Тата Стеэл Чесс турнирида совринли ўринларни эгаллаб келган. У 2023 йилда иккинчи, 2024 ва 2025 йилларда учинчи ўринни олган эди. 2026 йилги мусобақада эса у фаолиятидаги энг муҳим ютуқлардан бирига эришиб, узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика