Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада иштирок этди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Туркия суперлигаси мусобақасида шахматчилар жамоаларга бўлган ҳолда 13 раунд ўзаро баҳс олиб борди. Абдусатторов “Турк ҳаво йўллари” спорт клуби таркибида дона сурди ва унинг жамоаси суперлигага кўра, умумжамоа 2-ўринни қўлга киритди.
Нодирбек лига якунида 9 очко жамғариб доскада шахсий натижа бўйича олтин медал соҳиби бўлди.


