Бугун, 8 август куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар ҳиндистонлик рақиблари билан дуранг қайд этишди.
Қора доналарда ўйнаган Абдусатторов Ҳиндистон терма жамоаси вакили, турнир давомида ҳали мағлубиятга учрамаган Гукеш Доммаражму устидан ғалаба қозонди. Жавоҳир Синдаров эса имкониятларини бой бериб қўйди. Нодирбек Ёқуббоев ва Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этди.
Уч натижадан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг очколари 17 тага етди. Шу тариқа Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида пешқадамлик қилишмоқда.


