1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ноқонуний муҳожирларни қўллаб-қувватлаган ҳудудлар молиялаштирилмайди — Трамп

АҚШ президенти 1 февралдан иммиграция қонунларига амал қилмайдиган штатларга федерал маблағ ажратишни тўхтатишини билдирди.

Ноқонуний муҳожирларни қўллаб-қувватлаган ҳудудлар молиялаштирилмайди — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп иммиграция қонунларига риоя қилмайдиган штатлар учун федерал маблағлар ажратилиши тўхтатилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу чоралар 1 февралдан кучга киради.

 

Трамп Truth Sosial ижтимоий тармоғидаги баёнотида ноқонуний муҳожирларга бошпана берувчи ҳудудларга давлат томонидан молиявий ёрдам кўрсатилмаслигини таъкидлади. “1 февралдан бошлаб федерал ҳукумат бошпана шаҳарлари ва ноқонуний муҳожирларни сақлаш билан боғлиқ барча тўловларни тўхтатади. Бундай ҳудудлар фақат жиноятчилик ва зўравонликни келтириб чиқаради”, — деб ёзди у.

 

Аввалроқ хорижий оммавий ахборот воситалари Трамп маъмурияти иммиграция қонунларига амал қилмагани сабабли АҚШнинг 30 штатидаги айрим шаҳар ва округлардан федерал маблағларни қайтариб олиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика