1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Норозилик намойишлари ортидан Мўғулистонда кўмир сотиш билан боғлиқ айрим шартномалар очиқланади

4 декабрда мамлакатда кўмир сотишдаги ўғриликларга қарши норозилик намойишлари бошланганди.

Норозилик намойишлари ортидан Мўғулистонда кўмир сотиш билан боғлиқ айрим шартномалар очиқланади

 

Мўғулистон вазирлар маҳкамаси “Эрдэнэс Таван-Толгой” давлат компанияси билан боғлиқ шартномаларни очиқлашга қарор қилди. Бундан олдин мамлакатда Хитойга кўмир сотиш жараёнида юз берган ўғирликлар сабабли оммавий намойишлар содир бўлганди.

 

“Миллий коррупцияга қарши қўмитаси тавсияси билан махфий шартномаларнинг тўққизтасини очиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. бу келишувлар коррупцияга қарши кураш агентлиги ва парламентда тузилган муваққат қўмитага текширув учун берилади. Шартномаларни очиқлаш агентликка суриштирув ўтказишга, жамоатчиликка эса ҳолат билан яқиндан танишишга ёрдам беради”, – деган ҳукумат котибияти мудири Дашзэгвийн Амарбаясгалан.

 

Унинг қўшимча қилишича, очиқланадиган шартномалар темирйўл қурилиши билан боғлиқ.

 

4 декабрда ОАВда 12.9 миллиарддан 17.6 миллиард доллар миқдорида кўмир ўғирланиши тўғрисидаги хабарлардан сўнг, Мўғулистонда норозилик намойишлари бошланганди. 5 декабрда намойишчилар ҳукумат саройини ишғол қилишга уринди. 7 декабрда парламентда ҳолат юзасидан суриштирув комиссияси тузилди. Кеча эса кўмир ўғирланишида гумондорлар қамоққа олинди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика