1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Норозилик намойишлари ортидан Пекинда карантин чоралари юмшатилди

Ноябрь охирида Хитойнинг йирик шаҳарларида коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтганди.

Норозилик намойишлари ортидан Пекинда карантин чоралари юмшатилди

 

Пекинда 6 декабрдан коронавирус чекловлари юмшатилди. Хусусан, пойтахт аҳолиси супермаркет, савдо бинолари ва айрим жамоат жойларига бориши учун ПЦР-тест топшириши шарт эмас.

 

Бундан ташқари, тураржой биноларига кириш учун ҳам ПЦР талаби беркор қилинди. уйларда доимий яшайдиган аҳоли QR-код орқали махсус дастурдан ҳам сканер қилиши шарт эмас.

 

Шу билан бирга интернет-кафе, тунги клублар, тренажёр заллари ва умумий овқатланиш жойларига кириш учун коронавирус йўқлиги тўғрисида тест натижасини кўрсатиш зарур. У 48 соатдан кўп бўлмаган муддатда топширилган бўлиши керак.

 

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, эртага, 7 декабрь куни чекловларни юмшатиш бўйича 10 та умуммиллий чора-тадбирлар эълон қилиниши мумкин.

 

Ноябрь охирида Хитойнинг кўплаб шаҳарларида COVID чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика